Гуангчжоулик олимлар ген муҳандислигига мурожаат қилиб, мушаклари ҳаддан ташқари кучли ит намуналарини олишди. Бу ҳақда The Independent хабар бермоқда.
Хитойлик мутахассислар тарихда илк бор тадқиқот давомида тажрибага жалб қилинган бигл зотига мансуб итларнинг генларидан бири йўқ қилди, натижасида Геркулес ва Тянгоу лақабли итларнинг мушаклари бошқа зотдошларники нисбатан икки баробар кучайиб кетди. Бундан ташқари, мазкур жониворлар янада чидамлироқ бўлди.
Жониворларни кучли қилиш учун олимлар улардаги миостатин моддаси — мушак тўқималарининг ўсишини тўхтатиб турадиган оқсилни ишлаб чиқаришга масъул бўлган генни олиб ташлади. Бу геннинг йўқ қилиниши амалда ёғ тўқимасининг мутлақ йўқ бўлгани ҳолда қуруқ мушак йиғиндисининг сезиларли кўпайишига сабаб бўлади.
Олимлар кейинги тадқиқотлар давомида итларга, масалан, мушак дистрофияси ёки Паркинсон касаллиги каби инсонга хос хасталикларни ген муҳандислиги ёрдамида юқтиришни режалаштирмоқда.
Инсон ва итларнинг анатомияси, физиология ва моддалар алмашинуви нисбатан ўхшаш бўлгани сабаб, тадқиқотлар итлар ёрдамида мазкур касалликларнинг табиатини янада аниқроқ тушуниш ва уларга қарши курашнинг янги усулларини топишни мақсад қилган.
Изоҳ (0)