Мексика фуқаролар мудофааси кучлари тўртинчи даражали «Патрисия» бўрони яқинлашаётгани туфайли Халиско, Наярит ва Колима штатларининг соҳилбўйи туманларидан 50 мингга яқин кишини эвакуация қилишга киришди, дея хабар бермоқда «ТАСС».
Маҳаллий вақт билан 22 октябрь 19:00 (Тошкент вақти билан 23 октябрь 05:00) ҳолатига кўра, циклон Тинч океанида соҳилдан 400 км масофада жойлашиб, шимоли-ғарб йўналишида сониясига 5,5 метр тезликда ҳаракатланмоқда. Шамол тезлиги унинг авж қисмларида сониясига 66 метргача етади. Довул диаметри қарийб 400 километрга тенг.
Ҳукумат ҳисоб-китобларига кўра, яқин соатлардаёқ «Патрисия» максимал — бешинчи даражагача кучайиши мумкин.
Изоҳ (0)