Швеция миграция бошқармаси томонидан ҳозирга қадар рўйхатга олинган қочоқлар сони 240 минг кишини ташкил этмоқда. «ТАСС»нинг идора раҳбари Андерс Даниэльссонга асосланиб хабар беришича, мазкур кўрсаткич Швециядаги бутун бир шаҳарлар аҳолиси сони билан тенг.
Эълон қилинган прогнозларга кўра, 9,8 миллион аҳоли истиқомат қиладиган Швеция 2015—2016 йилларда 360 минг нафаргача қочоқ қабул қилади. Бу қочоқларнинг аҳоли жон бошига тўғри келиши бўйича Европадаги энг катта кўрсаткичдир.
Айни вақтда, шведларнинг қочоқларга нисбатан муносабати ёмонлашмоқда. Хусусан, сўнгги бир йил ичида қиролликдаги қочоқларни вақтинча сақлаш ҳудудларига ўн марта ҳужум уюштирилди.
Шу муносабат билан мамлакатнинг бир қатор туманлари маъмурияти қочоқларнинг қаерга жойлаштирилаётгани ҳақида жамоатчиликка ахборот бермаслигини эълон қилди.
Изоҳ (0)