«Келажакка қайтиб» фильмидаги Марти Макфлай роли ижрочиси Майкл Жей Фокс Nike компанияси томонидан совға қилинган боғичлари ўзи боғланадиган кроссовкаларнинг илк намунасини кийиб, синаб кўрди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Nike компанияси баёнотига кўра, кроссовкадаги тизим пойабзал эгасининг ҳаракатлари асосида боғичларнинг қай даражада боғланиши кераклигини тартибга солиб туради. Фокс шахсан ўзи бу «ақлли спорт пойабзали»ни синовдан ўтказди.
Технологияни амалиётда синаб кўранидан сўнг, актёр шундай деди: «Бунга ақл бовар қилмайди. Ҳақиқатан ҳам ажойиб!».
Изоҳ (0)