Япония бош вазири Синдзо Абэ Мўғулистон ва Марказий Осиё давлатлари: Туркманистон, Тожикистон, Ўзбекистон, Қирғизистон ва Қозоғистон бўйлаб тарихий турнега жўнади, дея хабар бермоқда «РИА Новости». Сафарда унга япон компанияларининг 50 нафар вакили ҳамроҳлик қилади.
Турне 27 октябргача давом этади, беш кун ичида бош вазир олтита давлатда бўлиши керак, Япония вазирлар маҳкамаси раҳбари ушбу давлатларнинг учтасига биринчи марта бундай ташриф билан боради.
Япония ташқи ишлар вазирлиги ташрифни тарихий деб атади. Бунгача бош вазир Дзюнъитиро Коидзуми фақат Қозоғистон ва Ўзбекистонда бўлган.
Абэ ҳар бир мамлакатда давлат раҳбарлари билан учрашиши, бизнес-форумларда қатнашиши, биргаликдаги баёнот ва ҳужжатларни имзолаши режалаштирилган. Ташриф якунлари бўйича Япония бош вазири 27 октябрь куни Назарбоев Университетида нутқ сўзлайди.
Изоҳ (0)