Сочидаги (Россия) ҳайвонот боғида учта йўлбарс боласи туғилди, бироқ уларни ота-онаси ўрнига ит ўзининг кучуклари билан бирга боқяпти. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Ҳайвонот боғида яшовчи йўлбарслар жуфтлиги 18 октябрь, якшанба куни болали бўлган, бироқ урғочи йўлбарс уларни озиқлантиришдан қайта-қайта бош тортгач, ходимлар уларга боқувчи қидиришга тушди.
«Дагомисдаги питомникдан яқинда болалаган Изи лақабли итни топдик. Энди у ўзининг тўртта кучугига қўшиб, учта йўлбарсваччани ҳам боқяпти», — дея маълум қилган боғ вакиллари.
Изоҳ (0)