Россия президенти Владимир Путин Миср президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси ва Иордания қироли Абдулла II билан Суриядаги вазиятни муҳокама қилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
21 октябрь, чоршанба куни бўлиб ўтган телефон орқали мулоқотда Путин Миср ва Иордания раҳбарларини Сурия президенти Башар Асаднинг Москвага ташрифи якунлари тўғрисида хабардор қилди. Кремль матбуот хизматининг маълум қилишича, «Суриядаги вазият ва халқаро терроризмга қарши ҳамкорликдаги кураш мулоқотларнинг асосий мавзуси бўлди».
Олдинроқ Путин Саудия Арабистон қироли ва Туркия президенти билан Башар Асаднинг ташрифи юзасидан фикр алмашгани хабар қилинган эди.
Изоҳ (0)