Сурия курдлари мамлакат ҳудудида янги провинция тузилганини эълон қилди, дея хабар бермоқда «ТАСС» Al Arabiya телеканалига таяниб.
Унинг хабарига кўра, «Сурия курдлари Сурия шимолида янги провинция яратилганини тантанали равишда эълон қилган».
Ушбу декларация ҳақида ҳеч қандай тафсилот берилганича йўқ.
Шу билан бирга, Reuters агентлиги тарқатган ахборотга кўра, янги маъмурий-ҳудудий тузилма таркибига курдларнинг ўз-ўзини мудофаа қилиш отрядлари томонидан эгалланган Тель-Абъяд шаҳри киради, у Туркия билан чегарада жойлашган.
Изоҳ (0)