Россия президенти Владимир Путин Аргентина президенти Кристина Киршнер билан телекўприк орқали мулоқот чоғида икки томонлама ҳамкорлик туфайли ушбу мамлакат маҳсулотларидан «яхшигина тушлик» қилиш имконияти туғилишидан мамнун эканлигини маълум қилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Аргентинадан Россияга қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етказиб бериш ҳажми мунтазам равишда ошиб бораётганлигини қайд этган Путин мазкур мамлакат фермерлари ва компаниялари учун қулай имкониятлар яратилишини таъкидлаган.
Ўз навбатида Киршнер ҳам Путинга Кремлдаги мазали тушлик учун миннатдорчилик билдирган. «Мен Кремлда бўлганимда тортилган тушликнинг таъмини ҳали бери ёддан чиқармасам керак», — дея мутойиба қилган Аргентина раҳбари.
Эслатиб ўтамиз, икки мамлакат ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганлигининг 130 йиллигига бағишланган видеоконференция давомида Путин Аргентина президентининг рақсини мақтаганди.
Изоҳ (0)