Филиппин шимолидаги Koppu тўфони қурбонлари сони 54 кишига етди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Кордильернинг тоғли ҳудудларида 19—20 октябрь кунлари кўчки оқибатида 5 киши ҳалок бўлган. Лусоннинг марказий минтақаларида икки нафар 12 ёшли қиз нобуд бўлди.
Расмийлар маълумотига кўра, 500 мингга яқин киши ўз уйини тарк этишга мажбур бўлган. Тоғли провинцияларда сув шиддати пасайгани сабабли одамлар уйларига қайтишни бошлагани айтилмоқда.
Олдинроқ Лусон оролида мазкур тўфон келтириб чиқарган сув тошқинлари ва кўчкилар оқибатида камида 47 киши қурбон бўлгани хабар берилган эди.
Изоҳ (0)