КХДР давлат хавфсизлиги вазирлиги юқори лавозимли ходими Жанубий Кореяга қочиб кетди, дея хабар бермоқда «ТАСС» Сеулнинг «Тона ильбо» газетасига таяниб. Унинг манбалари ушбу ҳодиса шу йил сал аввалроқ содир бўлганини айтмоқда.
Давлат хавфсизлиги вазирлиги ходими чет элда хизмат сафарида бўлган пайтида Жанубий Кореяга қочиб ўтган. Таъкидланишича, у ҳукумат вазирига хос мартабага эга.
Нашр эслатишича, аввалроқ Жанубий Корея разведкаси сўнгги уч йил ичида мамлакатга 46 нафар юқори мансабли КХДР арбоблари қочиб ўтганини, улар асосан чет элдаги ваколатхоналарда ишлаганини маълум қилган эди.
Изоҳ (0)