Икки хил рангдаги кўз соҳибаси бўлган Сара МакДениель интернетни ҳайратда қолдирди. Бу ҳақда, Daily Star’нинг маълумотларига асосланган ҳолда «Газета.ru» хабар бермоқда.
20 ёшли қизнинг Instagram’даги саҳифасига деярли 50 минг киши обуна бўлган. Нашрнинг маълум қилишича, МакДениель фотосуратлари вирус каби таъсир этмоқда.
Модельнинг кўзлари турли хил рангда ва баъзи бир танқидчиларнинг таъкидлашича, МакДениель контакт линзаларидан ёки фотошопдан фойдаланади. Ўз навбатида, модель билан ҳамкорлик қилган фотосуратчи Грегорио Кампос, «номукаммаллик чиройлидир», — дея баён этди. У ўзгаларга ўхшамайдиганлар учун фотошопдан фойдаланмаслигига алоҳида урғу берди.
МакДениелнинг фотосуратлари қайта ишланганми, ёки йўқми, лекин модель «мукаммал» кўринади, дея қўшимча қилади нашр.
Изоҳ (0)