Apple раҳбари Тим Кук Жанубий Калифорниядаги анъанавий технологик анжуманда автомобиль саноатида «улкан ўзгаришлар» кутилаётганини айтди, деб ёзади «Газета.ru».
«Автомобилга қараб, дастурий таъминот келажак автомобилининг асосий қисмига айланаётганини кўраман. Шу нарса яққолки, автоном ҳайдаш анча муҳим бўлиб бормоқда», — деди Кук. Бироқ у Apple ўз автомобилини чиқариши ҳақидаги миш-мишларга изоҳ бериб ўтирмади.
Эслатиб ўтамиз, Apple электромобиль чиқаришини расман эълон қилмаган, аммо компаниянинг бу лойиҳаси тўғрисидаги овозалар кўп бор тарқалганди. Apple раҳбари Тим Кук автомобиль ишлаб чиқариш компания учун бошқа кўплаб йўналишлар қатори қизиқарли эканини таъкидлаган.
Изоҳ (0)