Германиянинг Volkswagen автомобилсозлик компанияси заҳарли моддаларни чиқариш бўйича синовларни сохталаштиргани учун 40 миллиард евролик даъво билан тўқнаш келиши мумкин. Бу ҳақда «Коммерсант.ru» хабар бермоқда.
Нашр маълумотларига кўра, жаҳоннинг етакчи юридик фирмаларидан бири — Bentham автоконцерндан кўрсатилган миқдордаги пулни ундириб беришда инвесторларга ёрдам беришга тайёр эканлигини маълум қилган.
Хусусан, ҳозирги вақтда адвокатлар Volkswagen’нинг бир қатор инвесторлари, хусусан, Қатар ва Норвегия жамғармалари билан музокаралар олиб бормоқда, ҳисоб-китобларга кўра, Volkswagen атрофидаги можаро сабаб улар 40 миллиард евро миқдорида зарар кўрган.
Изоҳ (0)