АҚШнинг Мичиган штатидаги Ливингстон округи суди Уэббервилл шаҳрида истиқомат қилувчи фуқарони пул сабаб ландшафт дизайнерини ўлдиргани учун умрбод озодликдан маҳрум этди. Бу ҳақда Livingston Daily хабар бермоқда.
Терговчилар 26 ёшли Энтони Шон Дюкнинг Facebook’даги саҳифасида 47 ёшли Роналд Хаузернинг ўлдирилишидан бир ой ўтиб пайдо бўлган постга эътибор қаратган. «Нима қилмоқ керак? 30 минг долларни ишлатишим керак», — дея терговчилар айбланувчининг хабаридан иқтибос келтирди.
Мавжуд бошқа далиллардан келиб чиқиб, суд Дюкни қотилликда айбдор деб топди ва озодликка чиқиш ҳуқуқисиз умрбод озодликдан маҳрум этиш ҳақида ҳукм чиқарди.
Ўз навбатида, айбланувчи судда ўзига қўйилган барча айбловларни рад этиб, дўсти ва хўжайини, уни ҳар доим тушунган ягона инсонни ўлдириши мумкин эмаслигини таъкидлади.
Изоҳ (0)