Эроннинг ғарбий ва шимоли-ғарбий вилоятларида «Муҳаррам» код номи остида кенг кўламли ҳарбий ўқув машғулотлари бошланди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар беради.
«Эрон қуролли кучларининг «Муҳаррам» ўқув машғулотлари бугун, 19 октябрь тонгида Эроннинг ғарбий ва шимоли-ғарбий ҳудудларида бошланди. Унда қуруқликдаги, шунингдек, ҳарбий-ҳаво кучлари ҳамда «Ҳатам ал-Анбия» ҳаво мудофаа кучлари базаси бўлинмалари иштирок этмоқда», — дейилади IRNA агентлиги хабарида.
Қуруқликдаги кучлар қўмондони ўринбосари, генерал Муҳаммад Маҳмудийнинг маълум қилишича, ўқув машғулотлари Эрон Ислом республикаси ғарбий ва шимоли-ғарбий ҳудудларидаги тез тарқалиш кучларининг ҳарбий тайёргарлик даражасини ошириш мақсадида ўтказилмоқда.
Машқлар давомида кўп сонли катта радиусда ҳаракатланувчи учувчисиз учар қурилмалардан ҳам фойдаланилади.
Изоҳ (0)