Тошкентда старт олган Мираброр Усмонов кубоги–2025 турнирининг илк ўйинида Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Саудия Арабистони U-23 термасига қарши майдонга тушди ва 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси учрашув бошидаёқ устунликни қўлга киритди. 8-дақиқада Самандар Мавлонқулов ҳисобни очган бўлса, орадан уч дақиқа ўтиб, Жаҳонгир Ўрозов иккинчи голни урди.
Иккинчи бўлимда эса Нодирбек Абдураззоқов ҳисобни 3:0 кўринишига келтирди. Саудияликлар 58-дақиқада Мурад Кудрининг голи эвазига битта гол билан жавоб қайтардилар.
Шу тариқа, Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон U-23 терма жамоаси турнирни ғалаба билан бошлади. Ўзбекистоннинг мусобақадаги кейинги рақиби Япония U-23 жамоаси бўлади.
Мираброр Усмонов кубоги-2025
“Жар” стадиони, Тошкент
Ўзбекистон U-23 — Саудия Арабистони U-23 3:1
Голлар: 1:0 — Мавлонқулов (8), 2:0 — Ўрозов (11), 3:0 — Абдураззоқов (48), 3:1 — Мурад Кудри (58)
Изоҳ (0)