Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита Тошкент шаҳридаги «Минор» масжиди гумбазидан плиткаларнинг тушиб кетиши юзасидан ишчи гуруҳ тузди. Бу ҳақда «Uz24» хабар бермоқда.
Қайд этишларича, ҳозирги вақтда ишчи гуруҳ ҳодиса жойига етиб борган ва масжидга етган зарарни кўздан кечириб, ўрганиб чиқмоқда.
Аввалроқ, 17—18 октябрь кунлари давомида ёққан ёмғир натижасида «Минор» масжиди гумбазидаги кўк плиткаларнинг катта қисми тушиб кетгани ҳақида хабар берилган эди.
Эслатиб ўтамиз, масжид қурилиши 2013 йили бошланган бўлиб, 2014 йил 1 октябрь куни фойдаланишга топширилган эди.
Изоҳ (0)