Куни кеча ёққан кучли ёмғир натижасида Тошкентдаги «Минор» жомеъ масжиди гумбази плиткаларининг бир қисми тушиб кетди. Бу ҳақда «Дарё» мобил мухбири хабар берди.
Гумбаз плиткалари тушиб кетгани ҳақидаги суратлар ижтимоий тармоқларда ҳам пайдо бўлди.
Эслатиб ўтамиз, «Минор» масжиди 2014 йилнинг 1 октябрь куни фойдаланишга топширилган эди.
Изоҳ (0)