Самарқанд шаҳрида 18 октябрь, якшанба куни қор ёғди. Бу ҳақда Twitter фойдаланувчилари маълум қилди.
«Биринчи қор билан, Самарқанд!», — деб ёзади фойдаланувчилардан бири. @Samarqandiy тахаллусли фойдаланувчи эса «Самарқандда биринчи қор» дея хабар қолдириб, «биринчи қор билан селфи»га тушган.
Биринчи қор билан селфи )) pic.twitter.com/6HX9fqqp0f
— Farhod Norbutayev (@Samarqandiy) October 18, 2015
«Қарангки, шаҳар байрамида (ҳар йили 18 октябрь куни Самарқандда Шаҳар куни нишонланади — «Дарё» изоҳи) Самарқандда биринчи қор ёғмоқда. Ёққанда ҳам ажойиб қор! Ҳаммани байрам билан!», — деб ёзади фойдаланувчи @Usmon_IX.
Маълумот учун, 16—18 октябрь кунлари Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати сезиларли пасайди, деярли бутун мамлакат бўйлаб ёғингарчилик кузатилди.
«Ўзгидромет» маълумотларига кўра, 19 октябрь куни Ўзбекистоннинг жанубий вилоятлари — Қашқадарё ва Сурхондарёда ҳаво ҳарорати +18 даражагача, қолган ҳудудларда, жумладан, Самарқанд вилоятида +15 даражагача илиқ бўлиши кутилмоқда, фақат водийда (Андижон, Наманган, Фарғона) вақти-вақти билан ёмғир ёғиши мумкин.
Изоҳ (0)