Tesla электромобилларида автопилот пайдо бўлди. Meduza’нинг ёзишича, тизимниг ишлаши учун операцион тизимни янгилашнинг ўзи етарли — автомобиль олдиндан камера ва ультратовушли узатгичлар билан таъминланган.
Компания вакилларининг тан олишича, амалда бу тўлақонли автопилот эмас. Тизим тўлиқ автоном бўла олмайди, бироқ ўзи мустақил равишда турли манёврларни амалга ошириши мумкин.
Автомобиль ҳайдовчининг кўрсатмасига мувофиқ бошқа ҳаракатланиш бўлагига қайта тизилиши мумкин — бунинг учун бурилишни билдирувчи тегишли огоҳлантириш чироғи ёқилса кифоя.
Автопилот режимида ҳайдовчи қўлини рулдан олмаслиги керак, акс ҳолда тизим чийиллашни бошлайди. Айни вақтда, ҳайдовчи рулни автопилот манёврига қарама-қарши томонга бироз бурса ҳам, бошқарув дарҳол ҳайдовчига ўтади.
Агар ҳайдовчи ухлаб қолса, автомобиль овоз чиқаришни бошлайди, шу ҳолатда ҳам ҳайдовчи бефарқлигича қолаверса, автомобиль мустақил равишда тўхтайди.
Tesla автомобилларидаги автопилот соатига 29 километрдан юқори тезликда ишлайди. Тизим бордюр ва ажратувчи чизиқларни фарқлай олади, бироқ (ёввойи жониворлари каби) кутилмаган тўсиқларни ҳайдовчилар ҳозирча мустақил айланиб ўтишлари керак.
Изоҳ (0)