Самарқанд вилоятида газда ҳаракатланувчи Spark автомобилининг трейлерга урилиши натижасида бешта автомобиль ёниб кетди. Ҳодиса жойидан олинган фотосуратлар, гувоҳларнинг фикрлари Facebook’даги «Водители Ташкента» гуруҳида 17 октябрь куни эълон қилинган.
Spark еттита Cobalt ва битта Nexia автомобили ортилган трейлерга орқа томондан келиб урилган. Ҳодиса гувоҳларининг сўзларига кўра, авария натижасида ёнғин келиб чиққан.
Ёнғин оқибатида Spark автомобилининг ўзи, шунингдек, трейлердаги Cobalt’ларнинг учтаси ва Nexia ёниб, яроқсиз аҳволга келган. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, ҳодиса 17 октябрь куни юз берган.
Facebook’даги фотохабар остида фикр билдирганлардан бири, мазкур трейлерда дўстининг буюртмаси бўйича олиб келинаётган машина бўлганини ёзган. «Машинасини кутаётган одамларга энди нима дейишаркин?», — дея қизиққан фойдаланувчилардан бири.
Изоҳ (0)