КХДРда кашандаларга зарарли одатни ташлашда кўмаклашадиган таблетка кўринишидаги янги восита ишлаб чиқилди, дея хабар бермоқда «ТАСС» маҳаллий ОАВларга таяниб.
Шимолий кореялик шифокорлар фикрича, табиий доривор ўсимликлардан тайёрланган ушбу восита иммунитетни оширади ва одам организмига зарарли иккиламчи таъсир кўрсатмайди. Дори қон айланиш тизими ва нафас олиш органларида чекиш натижасида келиб чиққан касалликларни аста-секинлик билан бартараф қилиш имконини беради. Даволаниш курси 7—10 кунни ташкил этади.
КХДРда чекишдан, шунингдек, игна билан даволаш ёрдамида қутулиш мумкин.
Изоҳ (0)