Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Исроил ва АҚШ ҳукуматлари ҳарбий ёрдам борасидаги музокараларни қайтадан бошлади. «Коммерсант.ru» хабарига кўра, Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху Эрон ядровий дастури бўйича имзоланган келишувга норозилик сифатида ушбу музокараларни тўхтатиб қўйганди.

Фото: Reuters

Фото: Reuters

«Бир муддатга тўхтатиб қўйилган Исроил ва АҚШ ўртасидаги янги ўзаро англашув меморандуми муҳокамаси ўтган ҳафта Вашингтонда қайтадан бошланди», — дея Исроилнинг АҚШдаги элчиси сўзларидан иқтибос келтирмоқда Reuters агентлиги.

Қайд этишларича, томонлар Исроилга ёрдам кўрсатиш бўйича 2017 йилда якунига етадиган дастурни яна 10 йилга узайтириш борасида келишиб олишни режалаштираётган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар