18 октябрь, якшанба куни Европа ташқи фаолият хизмати (ЕТФХ) бош котиби Ален Ле Руанинг Ўзбекистонга ташриф кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Мазкур ташриф давомида Ўзбекистон ҳамда Европа Иттифоқи ўртасидаги мунтазам мулоқот доирасида Вазирлар Маҳкамаси, Ташқи ишлар, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирликларида учрашувлар ўтказиш режалаштирилган.
Ушбу учрашувларда турли соҳалардаги икки томонлама муносабатларнинг ҳозирги ҳолати ва ривожлантириш истиқболлари муҳокама этилади.
Изоҳ (0)