Кембриж герцогиняси Кейт Миддлтон турмуш ўртоғи шаҳзода Уильям билан шу кунларда Лондонда бўлиб ўтган регби матчига ташриф буюрди. Бу ҳақда «Сегодня.ua» хабар беради.
«Твикенхэм» стадионидаги ўйин томошасида уларга Кейтнинг ота-онаси Кэрол ва Майкл ҳамроҳлик қилди. Герцогинянинг онаси ўйин томошаси давомида уларни хижолатга қўйишга ҳам улгурди.
Стадионга спиртли ичимликлар киритиш тақиқланганлигига қарамасдан, папарацци Кэрол Миддлтоннинг у ерда ичиб ўтирганлигини пайқади.
Бу ҳақдаги хабар Елизавета II гача етиб борди. Қиролича бундан ғазабланиб, Кэролга набиралари билан муомалада бўлишни тақиқлаб қўйди.
Изоҳ (0)