• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12603.52
    • RUB160.94
    • EUR14676.8
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +44°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл Кино

    “Терминатор”нинг дастлабки қисмлари ажойиблигини исботлайдиган, кўзга ташланмайдиган деталлар

    “Терминатор” франшизаси 40 йилдан ортиқ вақтдан бери экранлардан тушмаяпти. Бу вақт ичида олтита тўлиқ метражли қисм, ўйин сериали ва ҳатто бутун бир аниме мавсуми чиқди. Аммо кўпчилик бир вақтлар Жеймс Кемероннинг ўзи суратга олган дастлабки икки фильмни энг яхши деб ҳисоблайди.

    Клуб номи фильм жанрига ишора қилади

    Кадр из фильма «Терминатор»

    Биринчи фильмнинг бошида Сара Коннор Кайл Риз уни таъқибдан ҳимоя қилаётганини ҳали билмайди ва уни маняк деб ўйлайди. Қочаётиб, у “Tech-Noir” (“Техно-нюар”) тунги клубига яширинади, у ердан уйига, сўнгра полицияга қўнғироқ қилади. Айнан шу жойда Т-800 уни топиб, йўл-йўлакай ташриф буюрувчиларни ўлдиради. Вақтида етиб келган Риз қаҳрамонни қутқаради.

    Жеймс Кемерон клубга айнан шундай ном беришида чуқур маъно бор эди. Режиссёр кинонинг ўзига хос кичик жанрини оммалаштирмоқчи бўлган. “Тиғ устида югурувчилар” руҳидаги фильмларга эътибор қаратиб, Кемерон технологик футуризм ва классик нюар услубларини уйғунлаштириш ғоясини илгари сурган.

    Афсонавий ибора бошқача жаранглаши мумкин эди

    Кадр из фильма «Терминатор»

    Дастлаб, сценарийда полиция бўлимидаги афсонавий Т-800 репликаси “I’ll Come Back” тарзида эди. Бироқ Арнольд Шварценеггер уни янада роботлаштириш кераклигини айтиб, “I Will Be Back” версиясини таклиф этади.

    Жеймс Кемерон бу вариантни маъқуллайди, аммо “I’ll”ни қисқартиришни талаб қилади. Бу актёрга ёқмайди, чунки унга бундай вариант жуда юмшоқ туюлади. Натижада улар муросага келади ва “I’ll Бе Баcк” ибораси кинодаги энг кўп иқтибос келтирилган жумлалардан бирига айланади.

    Иккинчи қисмда эгизаклар иштирок этган

    “Терминатор-2” инновацион махсус эффектлари учун кўплаб мақтовларга сазовор бўлди. Айниқса, ҳар қандай инсон қиёфасига кира оладиган Т-1000 нинг ташқи кўринишидаги ўзгаришлар эътиборга лойиқ эди. Бироқ терминатор кадрдаги қаҳрамонлардан бирига айланганида, Жеймс Кемерон фақат графика ёки комбинацияланган тасвирга таяниб қолмасдан, балки анъанавий усуллардан ҳам фойдаланди.

    Кадр из фильма «Терминатор-2: Судный день»

    Бу жараёнда унга актёрларнинг муваффақиятли танлови қўл келди. Сара Коннор ролини ижро этган Линда Хемилтоннинг эгизак синглиси Лесли бор эди. Айнан у қаҳрамонга тақлид қилаётган ёвуз шахс образини гавдалантирди. Худди шундай усул энг даҳшатли қотиллик саҳналаридан бирида, яъни Т-1000 қўриқчининг миясига тўғридан-тўғри кўзи орқали кириб борган эпизодда ҳам қўлланди. Ўша пайтда кадрда ака-ука Дин ва Дон Стентонлар намоён бўлди.

    Кадр из фильма «Терминатор-2: Судный день»

    Машиналар деярли кўз юммайди

    Т-800 ва Т-1000 роботлари ўзларини инсон қилиб кўрсатиш учун махсус яратилган. Бироқ улар барча инсоний ҳаракатларни такрорлашлари шарт эмас. Уларнинг сунъий табиатини таъкидлаш учун Жеймс Кемерон фильмнинг ҳар иккала қисмида ҳам уларнинг майда ҳаракатларига эътибор қаратди.

    Терминаторлар қурол ёки транспорт воситаларини бошқарганда, уларга буюмларга қараш шарт бўлмагани учун нигоҳларини пастга туширмайди. Ундан ҳам муҳими, персонажлар кўз пириллатмайди. Т-1000 ролини ижро этган Роберт Патрик эса отишма пайтида ҳам кўзини юммаслик учун махсус ҳарбий тайёргарликдан ўтган.

    Ёвузлар ҳам терламайди

    Финал саҳналарида қаҳрамонлар жуда иссиқ пўлат қуйиш заводига тушиб қолади. Шу сабабли барча қаҳрамонлар, ҳатто Т-800 ҳам терлайди, чунки унинг механик скелети инсон терисига ўхшаш қоплама билан қопланган. Қизиқ томони шундаки, жазирама иссиқлик эффектини сунъий равишда яратишга тўғри келган. Аслида эритилган металл ўрнига махсус суюқлик ишлатилган бўлиб, уни қуюқ ҳолда сақлаш учун совуқ тутиш керак эди.

    Бироқ бошқа қаҳрамонлар гўёки жазирамадан қийналаётган бўлса-да, Т-1000 га бу ҳеч қандай таъсир қилмайди. У фақат суюқ моддадан ташкил топгани боис, унинг терисида бир томчи ҳам тер пайдо бўлмайди.

    Т-1000 қўшимча қўлларни ҳосил қилади

    Кадр из фильма «Терминатор-2: Судный день»

    Шубҳасиз, иккинчи фильмнинг энг ҳаяжонли саҳналаридан бири — Т-1000 нинг вертолётда қаҳрамонларни қувлашидир. Бу саҳнани тасвирга олиш шунчалик хатарли эдики, операторлар машинадан туриб ишлашдан бош тортишади ва Жеймс Кемерон ўзи камера ортига ўтади.

    Лекин яна бир қизиқ жиҳати бор: бу саҳнада Т-1000 қаҳрамонларни қувлаб, айни пайтда уларга ўқ узади. Унинг бир қўлида автомат, бошқаси билан ўқлаётгани, яна икки қўли билан вертолётни бошқараётганини кўриш мумкин. Бу хато эмас: робот суюқ металлдан иборат бўлиб, исталган шаклни ололади. Қулайлик учун ўзида иккита қўшимча қўл ҳосил қилади.

    Т-800 чиндан ҳам инсонларга ғамхўрлик қилади

    Шварценеггер рассказал о съемках нового «Терминатора» - Рамблер/кино

    Т-800 нинг шафқатсиз ва жанговар қиёфаси аллақачон ҳақиқий афсонага айланган: 90 йилларда фильмни кўрганларнинг барчаси унинг чарм курткаси, қўлидаги минигани ва елкасига ташлаб олган ўқдонини эслайди.

    Аммо одамларни ҳимоя қилувчи терминатор Жон Коннорга ҳеч кимни ўлдирмасликка ваъда беради. Қаҳрамонлар “Кибердайн системз” биносидан чиқишда махсус кучларни ёриб ўтишлари керак бўлганда, Т-800 ёлғиз ўзи олдинга чиқиб, тартиб посбонларини енгил жароҳатлайди, холос. Бироқ бундан олдин у ўқдонини орқасига ташлайди, чунки рақиблар тасодифан гранатага тегиб кетиши мумкин эди. Бу граната роботнинг ўзига зарар етказмасди, аммо полициячилар жиддий шикастланиши аниқ эди. Шундай қилиб, у душманларни ҳатто тасодифий ҳалок бўлишдан ҳам асраб қолади.

    22 июл, 09:38   Изоҳ (0)   1123
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Голливуд#фильмлар#шоу-бизнес#кино#«Терминатор»

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06

    Титанлар тўқнашуви: ғарб бургути кучлими ёхуд шарқ аждари?

    21 июл, 19:50

    Фавворада чўмилаётган, музқаймоққа навбатда турган одамлар, майсада ухлаётган ит-мушуклар — Тошкентда чилла

    21 июл, 14:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Исроил Россияни Эронга қурол етказиб беришдан тийилишга чақирди

    Дунё | 22 июл, 14:50

    “Челси” футболчиси собиқ клубига қайтади

    Спорт | 22 июл, 14:50

    Шавкат Мирзиёев Зомин технопаркида ишга тушган илк корхонани бориб кўрди (фото)

    Ўзбекистон | 22 июл, 14:39

    Тошкентда тунги клуб менежери мижоз томонидан отилган “хлопушка” сабаб кўзидан оғир жароҳат олди

    Ўзбекистон | 22 июл, 14:30

    “Толибон” кийиниш қоидаларига амал қилмаган аёлларни ҳибсга олмоқда

    Дунё | 22 июл, 14:20

    Маликалар кўйлаги, бриллиантлар ва 11 қаватли торт: ливанлик дизайнер Эли Саабнинг ўғли уйланди

    Лайфстайл | 22 июл, 14:08

    Тошкентда 123 марта қидирувга берилган Captiva жарима майдончасига жойлаштирилди

    Ўзбекистон | 22 июл, 13:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.