“Фиорентина” дарвозабони Давид Де Хеа Саудия Арабистонининг “Ал-Наср” жамоасида тўп сураётган португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду ҳақида илиқ фикр билдирди. Бу ҳақда Championat нашри хабар берди.

Де Хеанинг таъкидлашича, Роналду нафақат юқори даражадаги спортчи, балки футбол тарихидаги энг ноёб истеъдод эгаларидан биридир:
Криштиану — ҳақиқий йиртқич. Бу гаплар сизга таниш туюлиши мумкин, аммо барибир бундай ҳолат жуда кам учрайди. У 40 ёшда, аммо ҳанузгача гол урмоқда, совринлар ютмоқда. У — мусобақалар қотили. Ўзига қандай ғамхўрлик қилишини кўрсангиз — бу ҳайратланарли. Тарихда Роналду каби футболчилар саноқли. Баъзи футболчилар бир-икки йил яхши ўйнаш мумкин, лекин йигирма йил давомида юқори даражада ҳаракат қилиш — бу мутлақо бошқа даража, — дея Де Хеанинг сўзларини келтиради Cроначе ди Споглиатоио.
Маълумот ўрнида, Криштиану Роналду профессионал фаолияти давомида “Спортинг”, “Манчестер Юнайтед”, “Реал Мадрид” ва “Ювентус” каби клублар сафида тўп сурган. Айни пайтда эса у Саудия Арабистонининг “Ан-Насср” жамоаси шарафини ҳимоя қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Роналду ва Де Хеа фаолиятларининг маълум бир даврида “Манчестер Юнайтед” таркибида бирга ҳаракат қилган.
Изоҳ (0)