Финляндиянинг Састамала шаҳрида осмондан тушган икки килограммли лешч балиғи хонадон томини тешиб юборди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Састамаладаги уйида дам олиш кунларини ўтказган эркак хонадони томини тешиб, осмондан каттагина балиқ тушгани, уни синчиклаб кўздан кечирганида тахминан икки килограмм чиқадиган лешч эканлигига гувоҳ бўлганини ҳикоя қилган.Мутахассислар фикрича, балиқни ўлжани тутиб туролмаган балиқхўр йиртқич қуш тушириб юборган бўлиши мумкин. Одатда уларнинг ўлжаси бир килограммдан ошмайди.
Изоҳ (0)