Сайёҳ сифатида Шимолий Кореяга бориш анча мушкул масала. У ерга фақат гуруҳ таркибида ташриф буюриш мумкин, шунда ҳам 24 соат кузатув остида бўлишингиз аниқ. Бу ҳақда “Yeah!” ҳикоя қилади.
Мабодо ўзингизча қаергадир йўл олсангиз, маҳаллий аҳоли бу ерлик эмаслигингизни дарров пайқаб, яқин орадаги ҳуқуқ-тартибот ходимига етказади. Қисқаси, бу мамлакат аслида қандай яшаётганини кўриш жуда қийин.
Шимолий Корея ҳақида кўплаб афсоналар юради. Масалан, музлатгичларда озиқ-овқат маҳсулотлари эмас, китоблар сақланиши тўғрисида (электр энергияси жуда қиммат). Бундай миш-мишлар нечоғли ҳақиқатга яқин эканлигини билиш ҳозирча амри маҳол. Қуйидаги фотосуратлар дунёдаги энг ёпиқ давлат тўғрисидаги тасаввурларингизни бироз бўлса-да, бойитишига умид қиламиз.
Изоҳ (0)