Радикал кайфиятдаги фаластинликлар гуруҳи яҳудийларнинг қадамжоларидан бири — Юсуф пайғамбарники дея эътироф этиладиган мақбарани ёқиб юборди. «РБК»нинг Исроил ҳарбийлари тарқатган баёнотига асосланиб хабар беришича, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳилида жойлашган Наблус туманидаги мақбарани ёқиб юборишга 100 га яқин одам алоқадор.
Фаластин хавфсизлик кучлари оломонни мақбарадан узоқлаштиришга ҳаракат қилган, бироқ намойишчилар ичида ёнувчи қоришма бор шиша идиш билан мақбарага ўт қўйишга улгурган.
«Биз мазкур ҳодисани жиддий кўриб чиқяпмиз ва муқаддас қадамжоларга уюштирилган ҳужумларни қоралаймиз. Ёнғинни келтириб чиқарганларни излаб топиб, ҳибсга оламиз», — дейилади Исроил армияси баёнотида.
The Jerusalem Post хабарига кўра, ёнғин оқибатида мақбарага зарар етказилган. Ҳодиса натижасида жабрланганлар ҳақида ҳозирча ахборот йўқ.
Изоҳ (0)