Бўка туманида истиқомат қилувчи икки фуқаро тўхтатиб, текширилганида уларнинг қўл сумкасидан оғирлиги бир килограммдан зиёд «марихуана» гиёҳванд моддаси топилди. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Тошкент вилоятининг Бўка туманида истиқомат қилувчи 30 ва 32 ёшли бу шахслар Тошкент вилояти ички ишлар органлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир вақтида тўхтатиб, текширилган.
ИИВ матбуот хизмати хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Жиноят Кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)