«Чегара билмас шифокорлар» ташкилотига қарашли Қундуздаги касалхонанинг бомбардимон қилиниши юзасидан суриштирув ишларини олиб бораётган АҚШ, НАТО ва Афғонистон расмий шахсларидан иборат жамоа шифохона мажмуасининг ёпиқ дарвозаларидан танк билан бостириб кирди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» «Чегара билмас шифокорлар» халқаро ташкилоти маълумотига таяниб хабар беради.
Уларнинг сўзларига қараганда, «ташриф» АҚШ, НАТО ва Афғонистон расмийларининг қўшма жамоаси томонидан амалга оширилган.
Эслатиб ўтамиз, 3 октябрь куни Афғонистон шимолидаги Қундуз шаҳри шифохонага уюштирилган авиаҳужум натижасида ҳалок бўлганлар сони 24 нафарга етган.
Изоҳ (0)