Москва шаҳар суди Украинанинг «Знамя» мудофаа заводи собиқ директори 73 ёшли Юрий Солошенкони Украина фойдасига жосуслик қилгани учун олти йилга қатъий режимдаги колонияга маҳкум этди, дея хабар бермоқда Meduza.
Солошенко ишини Москва шаҳар суди октябрь бошидан буён кўриб чиқаётганди. Иш «махфий» деган белгига эга бўлгани туфайли, эшитувлар ёпиқ режимда олиб борилаётган эди.
Ҳукм эълон қилингач, Россия Федерал хавфсизлик хизмати Солошенко C-300 зенит-ракетали мажмуанинг махфий қисмларини ноқонуний равишда сотиб олишга уриниш чоғида қўлга олингани ҳақида хабар тарқатди.
Нашр эслатишича, Юрий Солошенко Полтавада жойлашган «Знамя» заводини 20 йилга яқин бошқарган. У ҳаво ҳужумига қарши мудофаа воситалари учун югурувчи тўлқин лампаларининг ўта юқори частотали электр вакуумли буюмларини ишлаб чиқарувчи йирик корхона бўлган.
Изоҳ (0)