Сурияда ИШИД жангариларига қарши курашаётган Ислом инқилоби посбонлари корпусининг икки нафар юқори лавозимли эронлик офицери ўлдирилди, дея хабар бермоқда «РБК».
Генерал-майор ва бригада генерали Суриядаги жанговар ҳаракатлар натижасида ҳалок бўлди. Бу айнан қаерда содир бўлганига аниқлик киритилмаяпти.
Нашр эслатишича, 9 октябрь куни Ислом инқилоби посбонлари корпуси генерал Ҳусайн Ҳамадоний вафоти ҳақида маълум қилган эди.
Изоҳ (0)