Россия пойтахтида теракт уюштиришга тайёргарликда гумон қилинган шахслардан икки нафари ўз айбини тан олди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Қўлга олинганлардан бири — Қозоғистонда туғилиб-ўсган Эльман Ашаев тергов билан фаол ҳамкорлик қилаётгани айтилмоқда. Чеченистонлик Аслан Байсултанов ҳам «Москвага бу ашё (портловчи модда) билан келишга мажбур бўлгани»ни билдириб, айбини тан олган.
Олдинроқ Федерал хавфсизлик хизмати раҳбари Александр Бортников мазкур жиноий иш доирасида 12 нафар россиялик қўлга олинганини маълум қилган эди. Бироқ суд материалларига кўра, улардан фақат уч нафари гумонланувчи мақомида.
Изоҳ (0)