АҚШнинг Огайо штатида яшовчи Роман Антвуд рафиқасини чўчитиш ва бу томошани видеога олиш учун уч ёшли ўғлининг «ўлими»ни саҳналаштирди, дея хабар берди Daily Mail Online.
YouTube’да машҳур бўлган 32 ёшли қизиқчи пульт ёрдамида бошқариладиган квадроцикл, портловчи қурилма ва ўғлидек кийинтирилган қўғирчоқни тайёрлаб қўйди. Турмуш ўртоғи билан болакайни квадроциклга ўтқазишгач, Антвуд хотинини чалғитиб, ўғлини манекен билан алиштириб қўйди. Бошқариладиган машина жойидан қўзғалди, трамплинга яқинлашди ва кўздан ғойиб бўлди. Шундан сўнг алангаси тўққиз метр баландликка кўтарилган портлаш юз берди.
Мазкур портлаш ва рафиқасининг бу пайтдаги ҳолати тасвирланган видеони америкалик YouTube’га жойлади. Blowing up my kid PRANK!! ролиги икки куннинг ўзида 4,5 миллион мартадан зиёд кўрилган. Унга 467,5 минг киши «лайк» қўйган, шу билан бирга, 9,6 минг фойдаланувчига бундай «ҳазил» ёқмаган.
https://youtu.be/92agCKHpMqw
Изоҳ (0)