«Восточний» космодромида 2015 йил декабрига режалаштирилган биринчи парвоз амалга ошмайди, дея хабар бермоқда «РБК». Космодромда ўтказилган йиғилишда Путин парвозни баҳорга қолдириш кераклигини эълон қилди.
У коинот соҳасида шошилинч иш қилиб бўлмаслигини, шу туфайли аввал қурилиш ва созлаш ишларининг барчасини тугатиш зарурлигини таъкидлади.
Режа бўйича биринчи парвоз шу йилнинг 25 декабрида амалга ошиши керак эди. Апрель ойида қурилишни назорат қилаётган бош вазир ўринбосари Дмитрий Рогозин ва «Роскосмос» раҳбари Игорь Комаров Путинга парвоз декабрда бўлишини маълум қилган, аммо кейинроқ космодром қурилиши бироз кечикаётганини эътироф этган эди.
Изоҳ (0)