Россиялик харидорлар етказиб бериш билан шуғулланувчи интернет хизматлар орқали Европа ёки АҚШдан санкциявий маҳсулотларни буюртма қилиши мумкин. Бу Россияга чет эл интернет дўконларидан маҳсулот келтириб берувчи Shopfans сервиси Федерал божхона хизматига юборган сўровга жавобан берилган изоҳдан маълум бўлди, деб ёзади Meduza.
Ҳужжатда кўрсатилишича, баъзи турдаги маҳсулотлар импортига қўйилган тақиқ жисмоний шахслар шахсий эҳтиёжи учун келтирадиган товарларга нисбатан амал қилмайди. Буюртма қилинган маҳсулот шундай товарлар сифатида ҳисобланиши учун, харидор «жисмоний шахснинг кўчириладиган товарлар ҳақидаги аризаси»ни тақдим этиши керак.
Изоҳ (0)