Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

2015 йилнинг 28 сентябрида Google.com доменини тасодифан сотиб олган Санмей Ведни Google компанияси хатоликни аниқлагани учун мукофотлади, дея хабар бермоқда Business Insider. Йигит аниқ суммани айтмади, бироқ мукофот пули 10 минг доллардан зиёдлигини таъкидлади.

Фото: Business Insider

Фото: Business Insider

Вед эса барча маблағни Ҳиндистоннинг энг қашшоқ ҳудудларида таълим ҳуқуқи учун курашадиган The Art of Living India ташкилотига хайрия қилди.

Эслатиб ўтамиз, Вед Google Domains сервиси орқали янги домен қидираётганида тасодифан Google.com домени бўш эканлигини пайқаб қолади (тизимдаги хатолик туфайли) ва 12 доллар эвазига уни харид қилади. Шундан сўнг Санмейга Google.com домени эгаси эканлигини тасдиқловчи электрон хат келади.

Веднинг таъкидлашича, бир дақиқа давомида сайтни бошқариш ҳуқуқига эга бўлган. Бу муддат ўтгач, Google Domains олди-сотдини бекор қилади ва харидорга пулини қайтаради.

Изоҳ
Асосий янгиликлар