Францияда Швейцариянинг ўқув миссиясини амалга ошираётган McDonnel Douglas F/A-18 қирувчи самолёти ҳалокатга учради. Бу ҳақда Швейцария армиясига таяниб, Reuters хабар берди, деб ёзади «РБК».
Ҳарбийлар аниқлик киритишича, бир ўринли самолёт Швейцариянинг Пайерн муниципалитетидаги авиабазадан учган ва Франциядаги Безансон шаҳридан шарқда қулаган. Ҳалокат аҳоли яшамайдиган ҳудудда содир бўлган.
Учувчи жароҳатлар олди. Швейцария мудофаа вазирлигидагилар ҳодисага айнан нима сабаб бўлганидан бехабарлигини айтди.
Изоҳ (0)