Франциянинг Муллерон ле Каптиф шаҳрида трамполин (батутда сакраш) бўйича Жаҳон кубоги босқичи ўтказилди, деб хабар беради Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати.
Мазкур мусобақада Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Екатерина Хилько ва Анна Каспарян синхрон сакраш баҳсларида 46,200 балл жамғариб, кумуш медаль билан тақдирланди.
Ушбу мусобақада 47,600 балл тўплаган Ли Мен / Лю Линлин (Хитой) жуфтлиги биринчи, япониялик дуэт Мегу Уяма / Аяна Ямада эса 46,000 балл билан учинчи ўринларни банд этди.
Изоҳ (0)