Украинада ҳалокатга учраган Boeing йўловчи самолёти «Бук» зенит-ракета мажмуаси ёрдамида уриб туширилган. Бу ҳақда Нидерландия хавфсизлик кенгаши раҳбари Чиббе Яустра матбуот анжумани вақтида гапириб ўтди, деб хабар қилади Meduza.
Ракета самолётнинг ўнг томонида портлаган. Самолёт ҳаводаёқ бўлакларга бўлиниб кетган.
Чиббе Яустранинг сўзларига кўра, Украина йўловчи самолётлари хавфсизлигини таъминлаш учун ҳаво кенгликларини ёпиши лозим эди. Аммо Украина бундай қилмаган.
Нидерландия хавфсизлик кенгаши фақатгина лайнернинг ҳалокати сабабларини ўрганди. Ҳалокат айбдорларини Бирлашган тергов гуруҳи эълон қилади. Параллел равишда тергов ишларини олиб бораётган гуруҳга ҳам Нидерландия бошчилик қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2014 йил 17 июлда Boeing-777 ҳалокати натижасида 298 киши ҳалок бўлганди.
Изоҳ (0)