Нидерландия хавфсизлик кенгаши раҳбари Чиббе Яустра Донецкда ҳалокатга учраган Малайзиянинг Boeing самолёти йўловчиларининг оила аъзоларига ҳаво кемаси «Бук» зенит-ракета мажмуаси билан уриб туширилганини маълум қилди. Бу ҳақда Associated Press агентлигига Яустра билан учрашувда иштирок этган қатнашчилардан бири айтиб берган, дея хабар беради Meduza.
Хавфсизлик кенгаши «Малайзия ҳаво йўллари» самолёти қулаши тафсилотларини ўрганган. Текширув якунлари билан биринчи бўлиб ҳалок бўлган йўловчилар ва экипаж аъзоларининг яқинлари таништирилди.
13 октябрь, сешанба куни кенгаш махсус матбуот анжуманида текширув хулосаларини расман эълон қилади.
Эслатиб ўтамиз, 2014 йил 17 июлда Boeing-777 ҳалокати натижасида 298 киши ҳалок бўлганди.
Изоҳ (0)