12 октябрь, душанба куни Сингапурдаги заводлардан бирида портлаш рўй берди. Бунинг оқибатида бир киши ҳалок бўлган ва етти киши яраланган. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Портлаш туфайли кучли ёнғин келиб чиққан, уни бартараф этишга 4 та ўт ўчирувчилар гуруҳи жўнатилган. Шунингдек, ҳодиса жойида қутқарувчилар ва тиббиёт ходимлари ишламоқда. Куйиш ва ис газидан заҳарланганлик аломатлари қайд этилган барча жабрланганлар маҳаллий госпиталга келтирилган ва зарур тиббий ёрдам кўрсатилган.
Дастлабки маълумотларга кўра, завод нефтгаз компанияларидан бирига тегишли. Портлаш нима сабабдан содир бўлгани ҳозирча маълум эмас.
Изоҳ (0)