Россия пойтахтида теракт уюштиришга тайёргарлик кўрган гуруҳ ҳибсга олинди. Бу ҳақда Миллий аксилтеррор қўмитаси пресс-релизида маълум қилинган, дея хабар беради «Газета.ru».
Гумонланувчилар Москванинг Марказий маъмурий округида жойлашган квартиралардан бирида қўлга олинган. Тинтув чоғида квартирадан қўлбола портловчи қурилма топилган.
Мазкур ҳолат юзасидан тезкор тадбирлар ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)