Чартер рейсини амалга ошираётган йўловчи вертолёти Суматра ороли шимолида йўқолиб қолди, дея хабар бермоқда «Интерфакс».
Индонезиянинг Penerbangan Angkasa Semesta компаниясига тегишли Eurocopter EC130 вертолёти Самосир оролидан Куала-Наму аэропортига учаётган бўлган. Унинг бортида уч йўловчи ва икки экипаж аъзоси бўлган.
Аэропорт вакили учувчилар диспетчерлар билан алоқага чиқмаганини маълум қилди.
Қутқарувчилар ҳаво кемаси экипажи билан алоқа йўқолган ҳудудга йўл олди.
Изоҳ (0)