Австралияда узун ва тўғри чизиқли нарсалар кўп, деб ёзади BigPicture.
Масалан, ҳеч қаерида бурилиш жойлари йўқ 145 километрлик шоссе, тўғри чизиқли 478 километрлик темирйўл ва фермани ёввойи динго итларидан ҳимоя қилиш мақсадида қурилган, жаҳондаги энг узун — 5,6 минг километрлик тўсиқ.
Виктория штатидаги «Тўқсон миль» пляжи — жаҳондаги энг узун узилмас пляжлардан биридир. Пляжнинг узунлиги 151 километрга тенг. Пляж ортида Басс бўғозини жанубий ярим шардаги энг катта кўллар тизими — Гиппсленддан ажратиб турувчи қумтепалар жойлашган.
Пляж ва соҳилбўйи сувлари биологик жиҳатдан хилма-хиллиги билан шуҳрат қозонган: 10 квадрат метр майдонда 860 га яқин турларни топиш мумкин.
Изоҳ (0)