Россиянинг Ханти-Манси мухтор округида 11 октябрь, якшанба куни қулаган гидросамолётнинг иккинчи жабрланувчиси ҳаётини сақлаб қолиш имкони бўлмади. Бу ҳақда «Эхо Москви» хабар бермоқда.
Аввалроқ, округда гидросамолёт қулагани, ағдарилиб ётган самолётни ҳаводан хусусий вертолёт экипажи аниқлагани маълум бўлганди.
Вертолёт гидросамолёт ёнига қўнганидан сўнг, авиаҳалокат натижасида самолёт учувчиси вафот этгани, яна бир киши эса тан жароҳати олгани маълум бўлганди.
Хабар беришларича, гидросамолёт тегишли рухсатномасиз парвоз қилаётган бўлган.
Изоҳ (0)