Беларусдаги президент сайловида овоз берган сайловчилар сони 51,2 фоиздан ошди. «Коммерсант»нинг ёзишича, сайлов бўлиб ўтган, деб ҳисобланиши учун жами сайловчиларнинг камида 50 фоизи овоз бериши керак.
Сайлов жараёнини кузатиб бораётган россиялик халқаро кузатувчиларнинг фикрича, беларуслик сайловчилар президент сайловида фаол қатнашмоқда, жумладан, Россия парламенти депутати Татьяна Москалкованинг айтишича, «ота-оналар сайловга ҳатто фарзандлари билан бирга келмоқда».
Аввалроқ Минск пойтахти марказида мухолифатнинг «Эркин ва адолатли сайловлар учун» номли, ҳукумат томонидан рухсат этилмаган норозилик намойиши бўлиб ўтганди. Унинг иштирокчилари президент сайловини бойкот қилишга чақирди.
Изоҳ (0)